Абдуқодир Ҳусановнинг "Челси"га қарши ўйини қандай баҳоланди?

Абдуқодир Ҳусановнинг "Челси"га қарши ўйини қандай баҳоланди?

АПЛнинг 32-тури доирасида бўлиб ўтган марказий учрашувда “Манчестер Сити” сафарда “Челси”га қарши майдонга чиқиб, ишончли тарзда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ушбу муҳим баҳсни асосий таркибда бошлаб, тўлиқ 90 дақиқа давомида майдонда ҳаракат қилди ва ҳимоя чизиғида барқарор ўйин кўрсатди.

Учрашув якунидан сўнг бир қатор машҳур статистик платформалар футболчиларнинг ўйинини баҳолаб чиқди. “Fotmob” портали Ҳусановга 7.2 балл берган бўлса, “Sofascore” унинг ҳаракатларини 7.6 балл билан баҳолади. Шунингдек, “Flashscore” портали ҳам ҳимоячимизга 7.1 балл қўйди.

Шу тариқа, Ҳусановнинг ўйини барқарор ва ишончли деб топилиб, турли таҳлилчилар томонидан ижобий баҳоланди.

Маълумот учун, ушбу ғалабадан кейин “Манчестер Сити”нинг очколари сони 64 тага етди ва жамоа турнир жадвали пешқадами “Арсенал”дан 6 очко ортда бормоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.