Жозе Моуринио кейинги мавсумда «Реал Мадрид» бош мураббийига айланади

Жозе Моуринио кейинги мавсумда «Реал Мадрид» бош мураббийига айланади

«Реал Мадрид» раҳбарияти яқин ойлар ичида жамоанинг мураббийлар штабидаги вазиятни узил-кесил ҳал қилишни режалаштирмоқда. Кўплаб номзодлар орасида клуб президенти Флорентино Пересга яхши таниш бўлган мутахассис асосий даъвогарга айланди. Бу ҳақда Goal.com xabar беради.

The Athletic нашри хабарига кўра, Жозе Моуринио келаси ёзда Мадрид клубига қайтиши кутилмоқда. Перец 13 йиллик танаффусдан сўнг 63 ёшли португалиялик мураббийни жамоа бошқарувига қайтаришни мақсад қилган.

Жозе Моуринио кейинги мавсумда «Реал Мадрид» бош мураббийига айланади

Моуринио ҳозирда «Бенфика» билан 2025 йилгача шартномага эга бўлса-да, ўз келажагини очиқ қолдирди. У 2026/27 йилги мавсумда ҳам Лиссабон клубида қолиши ҳақидаги саволга: «Буни тасдиқлай олмайман, чунки ҳамма нарса фақат менга боғлиқ эмас», деб жавоб берди.

Маълумотларга кўра, мураббийнинг шартномасида 3 миллион евро миқдоридаги товон пули кўзда тутилган. Бу сумма «Реал Мадрид» учун молиявий жиҳатдан ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди.

Жозе Моуринио кейинги мавсумда «Реал Мадрид» бош мураббийига айланади

Мадридликлар аввалроқ Юрген Клопп ва Диде Дешам номзодларини кўриб чиққан, бироқ рад жавобини олган эди. Шунингдек, Лионель Скалони ва Себастян Хеннесс каби мутахассислар ҳам клуб қизиқишлари доирасида бўлиб турибди.

«Реал Мадрид» жорий мавсумда совринсиз қолиш хавфи остида турибди. Алваро Арбелоа қўл остидаги жамоа Испания кубогидан чиқиб кетди ва чемпионатда «Барселона»дан 11 очко ортда қолмоқда.

Чемпионлар лигасидаги юриш эса чорак финалда «Бавария»га қарши ўйинларда якунига етди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.