Криштиано Роналдо олтинчи бор жаҳон чемпионатига йўл олади

Криштиано Роналдо олтинчи бор жаҳон чемпионатига йўл олади

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинез 2026-йилги жаҳон чемпионати учун якуний таркибни эълон қилди. Рўйхатдан 41 ёшли сардор Криштиано Роналдо ҳам жой олди. Агар у майдонга тушса, ўз фаолиятидаги олтинчи мундиалда иштирок этиб, тарихий натижани қайд этади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Мартинез Роналдонинг жамоа учун аҳамияти нафақат майдонда, балки кийиниш хонасида ҳам жуда катта эканлигини таъкидлади. Мураббийнинг сўзларига кўра, Криштиано ҳамон юқори талабларга жавоб берадиган ва рақобатбардош футболчи бўлиб қолмоқда.

Шу билан бирга, таркибда кутилмаган ўзгаришлар ҳам кузатилди. Клублар сафида яхши ўйин кўрсатаётганига қарамай, ярим ҳимоячилар Матеус Фернандес ва Жоао Палҳинҳа 27 кишилик якуний рўйхатдан четда қолдирилди.

Роберто Мартинез жаҳон чемпионати шунчаки иқтидорли футболчилар тўплами эмас, балки катта психологик босим остидаги мусобақа эканлигини қайд этди. У жамоанинг муваффақияти учун индивидуал маҳоратдан ташқари, руҳий барқарорлик ва масъулият муҳимлигини алоҳида таъкидлади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.