Келин гули кимга насиб этди? Тўйда кутилмаган лаҳза (видео)

Келин гули кимга насиб этди? Тўйда кутилмаган лаҳза (видео)

Эмре Кивилжим ва Юлдуз Ражабованинг кеча бўлиб ўтган дабдабали тўй маросими ижтимоий тармоқларда катта шов-шувга сабаб бўлмоқда.

Тарқалган видео ва суратларда келин-куёвнинг бахтиёр онлар, маросимнинг файзли ва тантанали руҳда ўтгани, меҳмонларнинг кўтаринки кайфияти яққол акс этган. Айниқса, ёш жуфтликнинг самимийлиги ва бир-бирига бўлган меҳр-муҳаббати мухлислар эътиборини тортмоқда.

Кечада кўплаб таниқли санъаткор ва актёрлар иштирок этиб, тўйга алоҳида шукуҳ бағишлади. Аммо энг қизиқарли ва кутилган лаҳзалардан бири — анъанавий келин гул улоқтириш маросими бўлди.

Одатга кўра, келин орқасига қарамасдан гулдастани дугоналари томон улоқтиради ва уни илиб олган қиз навбатдаги келин бўлиши ҳақида рамзий ишора сифатида талқин қилинади. Ушбу тўйда ҳам Юлдуз Ражабова гулдастасини улоқтирди ва уни Анжелика Есимбетова илиб олди.

Бу лаҳза меҳмонлар орасида катта қувонч ва қизғин олқишларга сабаб бўлди. Кўпчилик ҳазиломуз тарзда энди навбатдаги тўй айнан Анжеликага тегишли эканини таъкидлаб, унга ҳам бахт тилади.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эса ушбу тўйни йилнинг энг чиройли, файзли ва унутилмас маросимларидан бири сифатида баҳолаб, ёш жуфтликка эзгу тилаклар билдиришда давом этмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.