Энзо Мареска Манчестер Сити бош мураббийи бўлади

Энзо Мареска Манчестер Сити бош мураббийи бўлади

Манчестер Сити клуби Пеп Гуардиола кетганидан сўнг жамоани бошқариш учун Энзо Мареска билан уч йиллик шартнома имзолашга яқин турибди. Италиялик мутахассис ўз вақтида Пеп Гуардиоланинг ёрдамчиси сифатида ишлаган ва эндиликда афсонавий мураббийнинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Ушбу трансфер Челси клуби учун ҳам молиявий фойда келтиради. Лондонликлар Марескани қўйиб юборгани учун компенсация тўлови олиши кўзда тутилган. Агар томонлар келишувга эриша олмаса, Челси ҳуқуқий чораларни кўришга тайёрлигини билдирган.

Мареска Челси сафида ишлаган даврида рақиб клублардан тушган таклифлар ҳақида раҳбариятни хабардор қилиши шарт эди. У ўз навбатида Манчестер Сити ва Ювентусдан қизиқиш борлигини маълум қилган, бу эса Лондон клуби эгалари билан келишмовчиликларга сабаб бўлган.

Италиялик мураббийга Милан, Реал Мадрид ва Тоттенхем каби гранд клублардан ҳам таклифлар бўлган. Бироқ, у Пеп Гуардиоланинг меросини давом эттириш ва Манчестер Сити лойиҳасида иштирок этиш имкониятини юқори баҳолади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.