Эмери: Умид қиламанки, менинг бошқарувимдаги «ПСЖ» ЕЧЛни ютади

Эмери: Умид қиламанки, менинг бошқарувимдаги «ПСЖ» ЕЧЛни ютади
«ПСЖ» клуби бош мураббийи Унаи Эмери ЕЧЛ 1/8 финали доирасида «Реал»га қарши ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашар экан, парижликлар клуби эртами-кеч Европанинг энг нуфузли турнирида ғолиб бўла олишига ишонишини айтди.

«Айни дамда биз ўтган йилгидан кўра яхшироқ тайёргарикка эгамиз. Бу клуб ЕЧЛни ютади ва умид қиламанки, бу айнан менинг бошқарувим остида бўлади.

Биз дунёнинг энг кучли жамоасига қарши тўп сурамиз. «Реал» сўнгги тўрт йил ичида уч бор Чемпионлар лигасида ғолиб бўлди. Улар кучли футбол намойиш қиладилар, аммо биз бунга тайёрмиз», - дейди Эмери.

Манба: www.uff.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.