Шунқор Абдурасуловнинг жанги охиригача давом этмади

Шунқор Абдурасуловнинг жанги охиригача давом этмади
WSB сериясига кирувчи мусобақада иштирок этаётган «Uzbek Tigers» ва «Colombia Heroicos» жамоалари ўртасидаги бокс кечасининг навбатдаги жанги бўлиб ўтди.

-60 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Шунқор Абдурасулов «Colombia Heroicos» вакили Дуван Зулетага қарши рингга кўтарилди.

Жанг мобайнида колумбиялик боксчининг қоши ёрилди. Шифокорлар унга жангни давом эттиришга рухсат беришди, аммо кейинроқ, 4-раундда Зулетанинг мураббийлари оқ сочиқ кўтариб, мағлубиятни тан олишди ва Шунқор Абдурасулов техник нокаут билан ғалаба қозонди.
Шунқор Абдурасуловнинг жанги охиригача давом этмади
Ушбу жангдан сўнг «Uzbek Tigers» - «Colombia Heroicos» жамоалари ўртасидаги ҳисоб тенглашди - 1:1.

Навбатдаги жангда -69 кг вазн тоифаси вакили Маҳмуд Ғоипов Александер Рангелга қарши рингга чиқади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.