Роналдунинг онаси ўғлини қайси клубда кўрмоқчи эканини айтди

Роналдунинг онаси ўғлини қайси клубда кўрмоқчи эканини айтди
«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг онаси Долореш Авейру ўғлининг «ПСЖ» клубига ўтиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

Аввалроқ, парижликлар 33 ёшли португалиялик тўпурар учун 45 миллион евро беришга тайёр экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

«Менга Париж ёқади. Францияга саёҳат қилишни яхши кўраман, у ерда мени доим илиқ кутиб олишади. Очиғини айтсам, Криштиану «ПСЖ»га ўтмоқчи бўлса, унга қаршилик қилмайман. Аммо, унинг «Манчестер Юнайтед» клубига қайтишини истардим» - деб Авейру сўзларини келтирмоқда AS.

Примеранинг 2017/18 мавсумида Роналду 27та ўйинда 26та гол урди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.