Виталий Денисов «Локомотив»ни тарк этади

Виталий Денисов «Локомотив»ни тарк этади
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов Москванинг «Локомотив» клубини тарк этади.

«Чемпионат.ру» хабарига кўра, «Локомотив»нинг трансфер кенгаши ўзбекистонлик футболчи билан шартномани узайтирмаслик ҳақида қарор қилган.

Ўтган мавсумда 31 ёшли футболчи жароҳатлар гирдобида қолди ва атиги 11та ўйинда майдонга тушган эди. Даволаниб, майдонга қайтгач эса аввалги савиясига чиқолмади ва рақобатда Лисов билан Рибусга ютқазди.

Transfermarkt портали маълумотига кўра, унинг трансфер нархи 4 миллион еврога тенг.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.