ЖЧ-2018 очилиш маросимида кимлар қатнашиши маълум қилинди

ЖЧ-2018 очилиш маросимида кимлар қатнашиши маълум қилинди
Машҳур қўшиқчи Робби Уильямс, опера куйчиси Аида Гарифуллина ва Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчиси Роналдо ЖЧ-2018 мусобақасининг очилиш маросимида иштирок этадилар.

Очилиш маросими 14 июн куни Россия ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан олдин бўлиб ўтади ва бизнинг вақт билан 19:30да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати 14 июндан 15 июлгача Россиянинг 11 шаҳрида бўлиб ўтади.

Манба: www.uff.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.