Зидан Англиянинг энг совриндор клубига бош мураббий бўлиши мумкин

Зидан Англиянинг энг совриндор клубига бош мураббий бўлиши мумкин
«Реал» собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Инглиз матбуоти, хусусан The Sun хабарига кўра, франциялик мутахассиснинг хизматларига «Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдирмоқда.

Манбага кўра, манкунианликлар Жозе Моуриньо истеъфога чиқарилган тақдирда Зидан номзодига мурожаат қилишни мўлжаллаб қўйишган.

Аввалроқ Зиданнинг «Ювентус» клуби устози бўлиши ҳақидаги хабарлар тарқалган, Турин клуби бу маълумотни рад этиб чиққанди.

46 ёшли мутахассис 2016-2018 йилларда «қаймоқранглилар» билан уч марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.