Бокс. Жасурбек Латипов илк олтинни расмийлаштирди

Бокс. Жасурбек Латипов илк олтинни расмийлаштирди
2018 йилги Осиё ўйинларида Ўзбекистон бокс жамоаси илк олтин медални қўлга киритди.

-52 вазн тоифасида финал жангида рингга кўтарилган Жасурбек Латипов филиппинлик Ладон Рогенга қарши жанг қилди.

Иккинчи раундда филиппинлик боксчи жароҳат туфайли жангни давом эттира олмади. Ҳакамлар очкосига кўра Жасурбек Латипов ғолиб деб топилди - 3:1 (20:18, 19:19, 18:20, 20:18, 20:18). У Осиё ўйинлари ғолибига айланди.

Унинг олтин медали Ўзбекистон делегациясининг 16-олтин медалига айланди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.