ҚПЛ. Жепаров дебют ўйинидаёқ гол киритди

ҚПЛ. Жепаров дебют ўйинидаёқ гол киритди
Бугун Қозоғистон Премьер-лигасида 26-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Ҳамюртимиз Сервер Жепаров фаолият олиб борадиган \"Жетису\" клуби сафарда \"Тобол\"га қарши баҳс олиб борди. Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси - Жепаров мазкур ўйинни асосий таркибда бошлади.

Бугунги учрашув Жепаров учун \"Жетису\" сафидаги дебют ўйини бўлганлигини таъкидлаш жоиз. Эътиборлиси, 80-рақамда ўйнайдиган Сервер 80-дақиқада пенальтидан гол киритиб, рақиб дарвозасини ишғол этишга эришди. Учрашув эса 2:2 ҳисоби билан якунига етди.

Қозоғистон Премьер-лигаси. 26-тур

\"Тобол\" - \"Жетису\" 2:2
Голлар:
Квеквескири (32), Нургалиев (35) - Степанюк (21), Жепаров (80 пенальтидан).
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.