Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" Андижонда ярим финалга чиқди

Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" Андижонда ярим финалга чиқди
Ўзбекистон кубоги чорак финали доирасидаги \"Андижон\" - \"Бунёдкор\" учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиннинг 14-дақиқасида Мурод Тошматовнинг чап қанотдан узатган пасини Миржамол гол билан якунлади - 0:1.

26-дақиқада Тошматовнинг тўп узатишидан сўнг Шаҳзодбек Нурматов дарвозани ишғол қилди - 0:2.

40-дақиқада \"Андижон\"нинг 10-рақамли ҳужумчиси Даврон Исоқов бирга бир вазиятда тўпни Мурод Зуҳуровнинг устидан ошириб ташлади - 1:2.

Ўйинда \"Бунёдкор\" 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди.

1/4 финал

“АНДИЖОН” – “БУНЁДКОР” 1:2

Голлар: Миржамол Қосимов 14, - 0:1. Шаҳзодбек Нурматов 26, - 0:2. Даврон Исоқов 40, - 1:2.

\"Андижон\": 1.Никита Рибкин, 5.Хушнуд Авилов, 6.Иброҳим Отахонов (9.Қадамбой Нурметов, 74), 7.Шаҳбоз Жумабоев (11.Суннатилла Абдуллажонов, 55), 8.Суннатилла Мамадалиев, 10.Даврон Исоқов, 17.Нодирхон Камолов, 19.Даврон Маматов, 21.Ильдар Маматказин, 27.Лазиз Убайдуллаев, 98.Фарҳод Бекмуратов.
Захира: 87.Акмал Ортиқов, 2.Артур Маматказин, 14.Элбек Отақулов, 20.Жаҳонгир Омонов, 22.Сирож Ҳамроев, 24.Шоҳруҳ Бойқўзиев, 77.Дониёр Ҳасанов.

\"Бунёдкор\": 25.Мурод Зухуров, 2.Рустам Ашурматов, 4.Акром Комилов, 5.Дилшод Жўраев, 8.Жавлон Иброҳимов, 9.Шаҳзод Нурматов (99.Филип Раевац, 82), 11.Мурод Тошматов (14.Миржаҳон Мираҳмадов, 90+4), 18.Сардор Собирхўжаев, 20,Мирғиёс Сулаймонов (13.Санжар Қодирқулов, 90), 30.Хуршид Ғиёсов, 44.Миржамол Қосимов (10.Абдулла Абдуллаев, 76).
Захира: 32.Суҳроб Султонов, 3.Ислом Қобилов, 7.Дилшод Аҳмадалиев, 15.Фарруҳ Икромов,.

Огоҳлантиришлар: Фарҳод Бекмуратов 28, Мирғиёс Сулаймонов 86, Даврон Маматов 90+3.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.