Шомуродов: "Яна гол уришни истайман"

Шомуродов: "Яна гол уришни истайман"
\"Ростов\" ҳужумчиси Элдор Шомуродов \"Анжи\"га қарши бўлиб ўтган РПЛнинг 12-тур ўйини ҳақида фикр билдирди.

\"Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилдик, четлатишдан сўнг қийинчиликларга дуч келдик. Устунлик биз томонда эди. Баҳс охиридаги хавфни ҳисобга олмасак, рақиб вазият ярата олмади.

Омадим келмади, аниқлик етишмади. Яна гол уришни жудаям истайман, чунки ҳужумчи учун энг муҳими - гол уриш\" - дейди Элдор Шомуродов.

Шомуродов жорий мавсум РПЛнинг 10та учрашувида майдонга тушди. Ҳужумчи \"Сизрань\"га қарши Россия Кубоги учрашувида гол уришга муваффақ бўлган эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.