"Реал" қишки трансферлар учун 200 млн евро сарфламоқчи

"Реал" қишки трансферлар учун 200 млн евро сарфламоқчи
Мадриднинг \"Реал\" клуби таркибни кучайтириш учун қишки трансферлар учун 200 миллион евро сарфлаши мумкин. Бу ҳақда Sports.uz нашри хабар бермоқда.

Айни дамда “қироллик клуби”нинг давралар оралиғида амалга оширишни режалаштирган 3та трансфери маълум. Булар \"Эспаньол\" ҳимоячиси Марио Эрмосо, \"Ривер Плейт\" ярим ҳимоячиси Эсекьель Паласиос ва \"Сантос\" ярим ҳимоячиси Родриго Гоэслардир.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” жорий мавсумни жудаям омадсиз бошлаган ва натижада бу бош мураббий Хулен Лопетегининг истеъфоси билан якун топган эди. Саньтяго Солари бошчилик қилаётган жамоа эса айни дамда Ла Лига мусобақа жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.