Де Хеа қаҳрамон: 11 та сейв ва АПЛдаги энг яхши натижа

Де Хеа қаҳрамон: 11 та сейв ва АПЛдаги энг яхши натижа
Англия чемпионати 22-тур марказий ўйинида “Манчестер Юнайтед” жамоаси сафарда “Тоттенхэм” футболчилари билан баҳслашди.
Маркус Рэшфорд томонидан киритилган ягона гол манкунианларга кетма-кет 5-ғалабани келтирди.

Мазкур беллашувда “МЮ” посбони Давид Де Хеа асосий қаҳрамон бўлди. Испаниялик дарвозабон рақиб томонидан йўлланган 11 зарбани қайтаришни уддасидан чиқди ва жамоасининг муҳим ғалабасига улкан ҳисса қўшди.

Бундан ташқари, Де Хеа АПЛнинг жорий мавсумдаги энг яхши натижасини кўрсатди. Ўтказилган 22 тур давомида ҳеч бир дарвозабон 11 та сейвни амалга оширишни уддасидан чиқмаган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.