Ўзбекистоннинг чоракфиналга чиқиш имконияти жуда паст баҳоланмоқда (жадвал)

Ўзбекистоннинг чоракфиналга чиқиш имконияти жуда паст баҳоланмоқда (жадвал)
We Global Football сайти экспертлари Осиё Кубогининг 1/8 финалига чиққан терма жамоаларнинг мусобақадаги имкониятларини чамалаб кўрдилар.

Янги таҳлилга кўра, Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё чемпиони бўлиш имконияти атиги 1,8%га баҳоланган.

Бундан ташқари, ўзбекистонликларнинг чоракфиналга чиқиш имконияти (24,6%) Қирғизистон терма жамоасиникидан (40,9%) ҳам паст. Эслатиб ўтамиз, биз нимчоракфиналда Австралия билан, Қирғизистон эса БАА билан беллашади.

We Global Football экспертлари фикрига кўра, Осиё Кубогида ғалаба қозониш учун энг кўп имкониятга эга терма жамоалар – Эрон (22,5%), Австралия (21,2%), Жанубий Корея (19,2%) ва Япония (16,9%).
Ўзбекистоннинг чоракфиналга чиқиш имконияти жуда паст баҳоланмоқда (жадвал)
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.