«Эль-Класико»: «Барселона» бугун «Реал Мадрид»ни қабул қилади

6—7 февраль кунлари футбол бўйича Испания Кубогининг 1/2 финал учрашувлари бўлиб ўтади.
6 февраль, чоршанба куни мусобақа ярим финалининг дастлабки учрашувида икки азалий рақиб — Эрнесто Вальверде қўл остидаги «Барселона» клуби ўз майдонида Сантьяго Солари бошлиқ «Реал Мадрид» жамоаси билан финал йўлланмаси учун курашга киришади.
Беллашув Тошкент вақти билан тунги соат 01:00 да бошланади. Ўйинни Россиянинг «Матч-ТВ» телеканали жонли эфирда намойиш этади.
Маълумот учун, Каталония клуби 1/4 финал босқичида «Севилья»ни икки ўйин натижасига кўра йирик 6:3 ҳисобида мағлуб этганди. «Қироллик клуби» эса «Жирона» устидан ишончли ғалабани қўлга киритди (7:3).
Испания Кубоги
1/2 финал баҳслари
6 февраль, чоршанба
«Барселона»—«Реал Мадрид» 01:00
7 февраль, пайшанба
«Бетис»—«Севилья» 01:00
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!6 февраль, чоршанба куни мусобақа ярим финалининг дастлабки учрашувида икки азалий рақиб — Эрнесто Вальверде қўл остидаги «Барселона» клуби ўз майдонида Сантьяго Солари бошлиқ «Реал Мадрид» жамоаси билан финал йўлланмаси учун курашга киришади.
Беллашув Тошкент вақти билан тунги соат 01:00 да бошланади. Ўйинни Россиянинг «Матч-ТВ» телеканали жонли эфирда намойиш этади.
Маълумот учун, Каталония клуби 1/4 финал босқичида «Севилья»ни икки ўйин натижасига кўра йирик 6:3 ҳисобида мағлуб этганди. «Қироллик клуби» эса «Жирона» устидан ишончли ғалабани қўлга киритди (7:3).
Испания Кубоги
1/2 финал баҳслари
6 февраль, чоршанба
«Барселона»—«Реал Мадрид» 01:00
7 февраль, пайшанба
«Бетис»—«Севилья» 01:00
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













