Профи бокс: Равшан Муҳаммаджонов рақибини нокаутга учратди (фото)

Профи бокс: Равшан Муҳаммаджонов рақибини нокаутга учратди (фото)
Фаолиятини профессионал боксда давом эттираётган яна бир ўзбекистонлик боксчи, 19 ёшли Равшан Муҳаммаджонов (6-0, 3 КО) Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ташкил этилган бокс оқшомида навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.

Ўрта вазн (-72,58 кг) тоифасида кечган жангда у россиялик Дмитрий Гашковга қарши рингга чиқди. Жанг аввал бошиданоқ ўзбекистонлик спортчи ташаббусида ўтди ва муддатидан анча олдин якунига етди. Равшан Муҳаммаджонов 1-раунддаёқ рақибини нокаутга учратиб, фаолиятидаги олтинчи ғалабасини нишонлади.​​
Профи бокс: Равшан Муҳаммаджонов рақибини нокаутга учратди (фото)
Мазкур бокс кечасида яна тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи рингга чиқди:
- Жавлонбек Қурбонов – Сергей Тасимов (Эстония). 2-раундда нокаут эвазига ғалаба;
- Акмалхон Жамолхонов – Мурад Рамазанов (Россия). 4 раундлик жангда очколар бўйича ютқазди;
- Фаррух Жўраев – Олег Кострюков (Россия). 6 раундлик жангда очколар ҳисобига ютқазди;
- Ҳумоюн Рустамов эса қўлидан жароҳат олди ва жанг муддатидан аввал тўхтатилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.