Мессининг “хет-триги” “Барселона”нинг йирик ғалабасини таъминлади (Видео)

Мессининг “хет-триги” “Барселона”нинг йирик ғалабасини таъминлади (Видео)
Мессининг “хет-триги” “Барселона”нинг йирик ғалабасини таъминлади (Видео)

Испания чемпионати 19-турига старт берилди, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

Турнинг дастлабки баҳсида \"Барселона\" ўз майдонида \"Гранада\"ни қабул қилиб, 4:0 ҳисобида йирик ғалабани қўлга киритди. \"Каталонияликлар\" етакчиси Лионель Месси мазкур ўйинда \"хет-трик\" қайд этган бўлса, яна битта голни Неймар ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Мазкур ғалабадан сўнг \"кўк-анорлилар\" очколар сонини 42 тага етказиб, турнир жадвалида пешқадамликни қайтариб олишди. \"Гранада\" 17 очко билан 17-ўринда қолиб кетди.

\"Барселона\" – \"Гранада\" - 4:0 (2:0, 2:0)
Голлар: Месси (8, 14, 58) – Неймар (83)
Огоҳлантиришлар: Рочина (29), Мендес (56), Ломбан (57), Дория (60), Алеиш Видаль (63)
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.