Альваро Гонсалес: Месси мени «ярамас» деб атади, мен уни «пакана» дедим

Альваро Гонсалес: Месси мени «ярамас» деб атади, мен уни «пакана» дедим
Альваро Гонсалес: Месси мени «ярамас» деб атади, мен уни «пакана» дедим

\"Эспаньол\" клуби ҳимоячиси Альваро Гонсалес Испания Кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган учрашувда \"Барселона\" ҳужумчиси Лионел Месси билан ўртасидаги тўқнашув ҳақида гапириб ўтди.

\"Лео ўйин давомида мени танқид қила бошлади. Баъзи пайтларда мен унга жавоб қайтариб турдим. У мени \"ярамас\" деди, жавобига мен уни \"пакана\" деб айтдим. Биз иккимиз бу гапларга рози бўлиб, кулишдик-да, бу вазиятни унутиб юбордик.

Пашшадан фил ясаш шартмас. Майдонда бундай воқеалар кўп рўй беради. Бу воқеалар майдонда қолгани яхши\", - дейди Гонсалес.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.