«Пахтакор» Драган Черан бўйича муҳим қарорни қабул қилди

«Пахтакор» Драган Черан бўйича муҳим қарорни қабул қилди
«Пахтакор» клуби ҳужумчи Драган Черан билан ҳамкорлик бўйича янги қарорни қабул қилди.
Тошкентликлар 31 ёшли сербиялик билан 2 йиллик янги шартномани имзоладилар. Энди у 2021 йил ёзигача «Пахтакор» шарафини ҳимоя қилади.

Черан 2018 йил ёзидан бери «Пахтакор»да ўйнаяпти. Шу пайтгача у 31 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол уришга муваффақ бўлган.

Футболчи фаолияти давомида Сербиянинг «Смедерево», «Железничар», «Млади Радник», Бельгиянинг «Вестерло», Исроилнинг «Хапоэль Хайфа», «Маккаби Нетания», Озарбойжоннинг «Семурғ», Саудия Арабистонининг «Аш-Шуъла», Македониянинг «Вардар» ва Ўзбекистоннинг «Насаф» клубларида ҳам ўйнаган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.