Конор Макгрегор 2019 йил охиригача жанг ўтказади

Конор Макгрегор 2019 йил охиригача жанг ўтказади
Фото: Google Images
Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор ММАъга қайтиши ҳақида гапирди.
«Бу йил жанг қиламанми? Ҳа, бу ишни қила оламан.

Курашга қайтиш борасида жарроҳ билан суҳбатлашдим. Ҳозироқ қайтишим мумкин, мен формамни йўқотмаганман. Баъзи услубларимни кўриб олишим керак.

Шуларни инобатга олмаганда мен кучга тўламан ва йил охиригача жанг ўтказишни режа қиляпман», — дейди Конор.
Сўнгги бор Макгрегор 2018 йилнинг 6 октябрида россиялик спортчи Ҳабиб Нурмагомедовга қарши жанг қилган ва тўртинчи раундда мағлубиятга учраганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.