Элдор Шомуродов: "Чемпионатнинг энг яхши тўпурари бўлишни истайман"

\"Ростов\" ҳужумчиси Элдор Шомуродов \"Локомотив\"га (2:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
\"Дастлабки 30 дақиқа жуда асабий ўтди. Бу олти очколик учрашув эди ва қийин бўлишини билар эдик. Тахминан 30-дақиқадан бошлаб ўз кучимизга ишончимиз ортди ва керакли натижага эришдик.
Тўпурарлар баҳсини кузатиб бормоқдаман. Албатта, мен чемпионатнинг энг яхши тўпурари бўлишни ва жамоамнинг очко тўплашига ёрдам беришни истайман\", - деди Шомуродов.
Маълумот учун, ҳамюртимиз 7 та гол билан тўпурарлар пойгасида етакчиликни қўлга олган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!\"Дастлабки 30 дақиқа жуда асабий ўтди. Бу олти очколик учрашув эди ва қийин бўлишини билар эдик. Тахминан 30-дақиқадан бошлаб ўз кучимизга ишончимиз ортди ва керакли натижага эришдик.
Тўпурарлар баҳсини кузатиб бормоқдаман. Албатта, мен чемпионатнинг энг яхши тўпурари бўлишни ва жамоамнинг очко тўплашига ёрдам беришни истайман\", - деди Шомуродов.
Маълумот учун, ҳамюртимиз 7 та гол билан тўпурарлар пойгасида етакчиликни қўлга олган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













