Осиё кубоги-2015 очилиш учрашувини Эрматов бошқаради!


ОФК раҳбарияти Австралияда бошланадиган Осиё кубогининг очилиш учрашувини ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматовга ишониб топширди. Бу ҳақда Stadion.uz сайти хабар тарқатди.
\"А\" гуруҳи вакиллари — Австралия ва Кувайт ўртасидаги учрашув 9 январь куни Тошкент вақти билан соат 14:00да бошланади. Ўйин Мельбурндаги \"Rectangular Stadium\"да бўлиб ўтади.
Равшан Эрматов фаолияти давомида учинчи марта Осиё кубоги мусобақасида иштирок этади. У илк марта қитъа чемпионатининг очилиш ўйинида ишлайдиган бўлди. Осиё кубоги-2004да ҳамюртимиз битта ўйинни бошқарган. 2007 йили Хитойда бўлиб ўтган турнирда Эрматов иштирок этмаган. Боиси, у Канададаги ёшлар ўртасидаги ЖЧга таклиф олган.
Ўзбекистонлик рефери Осиё кубоги-2011да 4та ўйинни бошқарди, жумладан, финал ўйини ҳам Эрматовга топширилган. Қатардаги мусобақанинг очилиш ўйинида Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этганидан хабарингиз бор.
Маълумот учун, Осиё кубоги-2015да Эрматовга Абдуҳамидулло Расулов ва Баҳодир Қўчқоров ёрдам беришади. Австралиядаги турнирда Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамларимиз ҳам иштирок этишяпти.
Фото: anons.uz
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













