Мэнни Пакияо Амир Хонга қарши жанг қилиши мумкин

Мэнни Пакияо Амир Хонга қарши жанг қилиши мумкин
Фото: Yandex Photos
Бокс бўйича ярим ўрта вазн тоифасида WBA чемпиони Мэнни Пакияо 2020 йил Бирлашган Араб Амирликларида биринчи ярим-ўрта вазн собиқ чемпиони Амир Хонга қарши жанг ўтказиши мумкин.

«Мен кейинги йили БААда жанг ўтказишни режа қиляпман.
Бунинг учун яхши рақиб топиш зарур. Амир Хон мен билан курашишни истамоқда. Биз бу ҳақда ўйлаб кўрамиз. Бу яхши жанг бўларди»
, — дейди Пакияо.

Эслатиб ўтамиз, 40 ёшли филиппинлик боксчи ўзининг сўнгги жангида ярим-ўрта вазн собиқ чемпиони Кит Турманни мағлуб этганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.