Эрикссон: "Фергюсон мени ўлдираман деб қўрқитган"

Эрикссон: "Фергюсон мени ўлдираман деб қўрқитган"
Англия термасининг собиқ бош мураббийи Свен-Еран Эрикссон \"Манчестер Юнайтед\"нинг собиқ устози Сер Алекс Фергюсон билан муносабатлари ҳақида гапирди.
\"Ғалати томони у бир куни менга қўнғироқ қилди ва ҳол-аҳвол сўрамасдан, бақириб кетди. Ўшанда мен Уэйн Рунини термага чақирмагандим.

Ўша пайтда у мени ўлдирмоқчи деб ўйладим. У менга: \"Сени ўлдираман\", деб айтди. Бироқ ўша пайтда кўз олдимга Англия термаси келди ва бундай бўлиши мумкин эмасди.

У менга Руни ҳақида гапирганидан кейин: \"Мени тинч қўй, ўзингнинг ишларинг яхшими?\", деб жавоб бердим. Шунда ҳам у менга бақириб ташлаганди\", - деди швециялик.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.