Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" – айни пайтда дунёнинг энг кучли жамоаси

Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" – айни пайтда дунёнинг энг кучли жамоаси
\"Манчестер Сити\" клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия чемпионати доирасида \"Ливерпуль\"га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Айни пайтда \"Ливерпуль\" – дунёнинг энг кучли жамоаси. Бизни 90 дақиқа ўйин кутмоқда ва режага кўра ҳаракат қиламиз.

- Клопп ҳақида нима дейсиз?
- У бу ишларни \"Боруссия\"да амалга оширди ва унинг бу ердаги таъсири нақадар буюклигини кўрсак бўлади.
Клопп жамоани қабул қилиб олганида, улар совринга даъвогар эмас эди, 3-4 йилдан кейин у кучли жамоа қуришга эришди.

- Агарда \"Ман Сити\" мағлубиятга учраса, соврин учун пойга ўз якунига етадими?
- Мен билмайман, олдинда кўплаб ўйинлар бор, биз якшанба куни ва барча ўйинларда охиргача курашмоқчимиз, - дейди Гвардиола.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.