Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксдаги фаолиятини нокаут билан бошлади (фото, видео)

Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксдаги фаолиятини нокаут билан бошлади (фото, видео)
Айни дақиқаларда Мексиканинг Гуанахуато штати маъмурий маркази ҳисобланган Сан-Мигель-де-Альенде шаҳрида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтмоқда.
Биз учун аҳамиятлиси, Plaza De Toros аренасида ўтаётган ушбу бокс оқшомида ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов рингга кўтарилди. Ҳозиргина якунига етган жангда Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони мексикалик 19 ёшли боксчи Хесус Сервантес Виллануэвага қарши рингга чиқди.
Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксдаги фаолиятини нокаут билан бошлади (фото, видео)
Ҳасанбой ўзининг проф боксдаги дебют жанги муддатидан аввал чиройли ғалаба билан якунлади. Боксчимиз жангнинг иккинчи раундида кучли зарба эвазига рақибини нокаутга учратди ва дебютини муваффақиятли нишонлади.
Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксдаги фаолиятини нокаут билан бошлади (фото, видео)
Маълумот учун, 19 ёшли Хесус бугун проф рингда 17-жангини ўтказди ва саккизинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. У шу кунгача 9 та жангда ғалаба қозонган, шуларнинг 5 таси нокаут билан эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.