WBA янги рейтинги ТОП-15лигида яна бир ўзбекистонлик боксчи пайдо бўлди

WBA янги рейтинги ТОП-15лигида яна бир ўзбекистонлик боксчи пайдо бўлди
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси WBA профессионал боксчиларнинг 2019 йилнинг сўнгги декабрь ойи учун рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри хабар бермоқда.

Унга кўра, супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида WBA Continental Americas чемпионлик камари соҳиби Бектемир Мелиқўзиев (4-0, 3 КО) илк марта ТОП-15талик рейтингдан ўрин эгаллади. Бектемир ўз вазн тоифасида айнан 15-ўринда қайд қилинган.

Иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Муроджон Аҳмадалиев (7-0, 6 КО) ўтган ойдаги каби рейтингда пешқадамлик қилишда давом этмоқда. Супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Исроил Мадримов (4-0, 4КО) эса 4-ўринни, супер енгил (63,5 кг) вазн тоифаси вакили Шоҳжаҳон Эргашев (17-0, 15 КО) эса олтинчи ўринни сақлаб қолган.

Супер енгил вазн тоифасининг бошқа бир вакили Шаҳрам Ғиёсов (9-0, 7 КО) эса ўтган ойдаги кўрсаткичидан бир поғона пастлаб саккизинчи поғонани эгаллаб турибди.

Рейтингда ўзбекистонлик бошқа спортчилар ўрин олмаган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.