Энтони Жошуанинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди

Энтони Жошуанинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди
Фото: BoxingScene
Профессионал бокснинг оғир вазнида WBA, IBF, WBO камарлари соҳиби Энтони Жошуа (23-1-0, 21 КО) жорий йилнинг 20 июнида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.
Жошуага бу жангда болгариялик Кубрат Пулев (28-1-0, 14 КО) рақиблик қилади. Бу ҳақида Энтонининг промоутери Эдди Ҳирн маълум қилди.

Ушбу жанг Жошуанинг IBF камари учун кечади. Жанг 20 июнь санасида Лондондаги «Тоттенҳэм» стадионида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Жошуа ўзининг сўнгги жангини 2019 йил 7 декабрида Энди Руисга қарши ўтказиб, рақибини очколар ҳисобига мағлуб этганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.