Миразизбек Мирзахалиловнинг чорак финалдаги рақиби енгилмас профессионал боксчи бўлади

Миразизбек Мирзахалиловнинг чорак финалдаги рақиби енгилмас профессионал боксчи бўлади
Миразизбек Мирзахалилов Иорданияда давом этаётган лицензион турнирнинг чорак финалида Гонконг вакили Цо Синг Ю га қарши рингга чиқади. Эътиборлиси, у профессионал боксчи бўлиб (ҳозир фаолиятда эмас) Цо Рех номи билан танилган ва профессионал рингда 22 жанг ўтказиб барчасида ғалабага эришган. Шулардан 13 тасида рақибларини нокаутга учратган. Кўплаб 2-даражали камарларни қўлга киритган.

Бироқ, Цо Синг Ю сўнгги профессионал жангини 2017 йилда ўтказган. 2019 йилда ҳаваскор боксда 2 та жанг ўтказиб, иккаласида ҳам мағлуб бўлган. Шулардан бирида нокаутга ҳам учраган.

Эслатиб ўтамиз: Ҳамюртимиз илк жангида ҳиндистонлик рақибини мағлуб этиб, чорак финалга йўл олганди.
Миразизбек Мирзахалиловнинг чорак финалдаги рақиби енгилмас профессионал боксчи бўлади
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.