УЕФА ўйинлар олдидан қўл бериб саломлашишни бекор қилди

УЕФА ўйинлар олдидан қўл бериб саломлашишни бекор қилди
Фото: Getty Images
УЕФА доирасидаги ўйинлар олдидан футболчиларнинг қўл бериб саломлашиши бекор қилинди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.
Қарор Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилотининг коронавирус эпидемияси тарқалаётгани муносабати билан берган тавсияларига кўра қабул қилинди.

Айни пайтда тақиқнинг олиб ташланиш санаси кўрсатилмаган. Бу тўғрисида алоҳида маълумот берилиши айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳафтада Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигасида 1/8 финал баҳслари бўлиб ўтади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.