Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби тарихий ғалаба эришди!

Тошкентнинг \"Ҳумо\" жамоаси Москвада \"Звезда\" меҳмони бўлди ва 3:2 ҳисобида рақибдан устун келди. 15-дақиқада Владимир Пешехонов ҳисобни очган бўлса, 29-дақиқада Евгений Григоренко мувозанатни тиклади.
33-дақиқада Максим Казаковнинг узатмасидан сўнг Иван Яценко мезбонлар дарвозасини ишғол қилишга эришди - 2:1. Орадан 6 дақиқа ўтиб эса Платон Попов \"қанотлилар\"нинг учинчи шайбасини киритди.
Учинчи давр тўлиқ москваликлар устунлигида ўтди ва 55-дақиқада Сергей Лапин ҳисобни қисқартирди, бироқ мувозанатни тиклаш учун уларга вақт камлик қилди. Шу тариқа Евгений Попихин шогирдлари сериядаги ҳисобни 1:1 кўринишга келтиришди.
Маълумот учун, \"Ҳумо\" бунга қадар \"Звезда\"га қарши кечган 5 та беллашувнинг барчасида (2:7, 2:3 Б, 1:2, 0:3, 1:2 ОТ) ) имкониятни бой берган эди. Бугунги ғалаба тошкентликлар учун \"армиячилар\" устидан қозонилган дастлабки муваффақият бўлди.
1:0 — Пешехонов Владимир (Антипов Артём, Филин Егор), 14:45
1:1 — Григоренко Евгений (Здунов Павел, Воронин Артём), 28:44 сон жиҳатдан устунликда
1:2 — Яценко Иван (Казаков Максим), 32:22
1:3 — Попов Платон (Воронин Артём), 38:53
2:3 — Лапин Сергей (Соркин Максим, Пеньковский Артём), 54:27
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!33-дақиқада Максим Казаковнинг узатмасидан сўнг Иван Яценко мезбонлар дарвозасини ишғол қилишга эришди - 2:1. Орадан 6 дақиқа ўтиб эса Платон Попов \"қанотлилар\"нинг учинчи шайбасини киритди.
Учинчи давр тўлиқ москваликлар устунлигида ўтди ва 55-дақиқада Сергей Лапин ҳисобни қисқартирди, бироқ мувозанатни тиклаш учун уларга вақт камлик қилди. Шу тариқа Евгений Попихин шогирдлари сериядаги ҳисобни 1:1 кўринишга келтиришди.
Маълумот учун, \"Ҳумо\" бунга қадар \"Звезда\"га қарши кечган 5 та беллашувнинг барчасида (2:7, 2:3 Б, 1:2, 0:3, 1:2 ОТ) ) имкониятни бой берган эди. Бугунги ғалаба тошкентликлар учун \"армиячилар\" устидан қозонилган дастлабки муваффақият бўлди.
1:0 — Пешехонов Владимир (Антипов Артём, Филин Егор), 14:45
1:1 — Григоренко Евгений (Здунов Павел, Воронин Артём), 28:44 сон жиҳатдан устунликда
1:2 — Яценко Иван (Казаков Максим), 32:22
1:3 — Попов Платон (Воронин Артём), 38:53
2:3 — Лапин Сергей (Соркин Максим, Пеньковский Артём), 54:27
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













