Италиянинг дунёга машҳур нашрларидан бири: "Женоа", мана ўзбекистонлик "Месси" келди

Италиянинг дунёга машҳур нашрларидан бири: "Женоа", мана ўзбекистонлик "Месси" келди
Кеча \"Ростов\" ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италияга йўл олгани ҳақида хабар бергандик. Ҳамюртимиз Италияга етиб борди.
У ерда нафақат Италиянинг, балки бутун дунёга машхур sky sport нашри Элдор Шомуродов ҳақида қуйидаги сарлавҳа остида хабар ёзди:
- \"Женоа\", мана Шомуродов. Ўзбекистонлик \"Месси\" келди.

\"Ростов\" мухлислари Мессига таққослаган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов Италияга етиб келди. У Дрогба ва Торресга ҳавас қилади ҳамда Ривалдо ва Моуриньо билан учрашган. Футболчи тиббий кўрикдан ўтади ва шартнома имзолайди, - дея ёзилган нашрда.

Шомуродов \"Женоа\" билан 4 йиллик шартнома имзолайди. Унинг учун Италия клуби \"Ростов\"га 9 миллион евро тўлайди. Элдорнинг ўзи эса, йиллик 600-700 минг евро маош олиши кутилмоқда.
Италиянинг дунёга машҳур нашрларидан бири: "Женоа", мана ўзбекистонлик "Месси" келди
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.