Марадонанинг ҳаётидаги сўнгги соатлар қандай кечгани ҳақида маълумот берилди

Марадонанинг ҳаётидаги сўнгги соатлар қандай кечгани ҳақида маълумот берилди
Кеча аргентиналик 61 ёшли футбол афсонаси Диего Марадонанинг юраклари уришдан тўхтади. Марадона эрталабдан оқариб кетган ва совуқдан шикоят қилганди.

Шунга қарамай у нонушта қила олган. Кейинчалик эса ётоқхонасига қайтган ва у ерда сўнгги сўзларини айтган - \"Me siento mal\", испанчадан \"Мен ўзимни ёмон ҳис қиляпман\" деган маънони англатади.

Яқиндагина шифохонадан чиққан Диегога қараётган ҳамшира дарҳол тез ёрдамни чақиради. Етиб келган шифокорлар эса афсонанинг ҳаётини қутқара олишмайди - унинг ўлими ҳақида эса маҳаллий вақт билан 12:00 атрофида маълумот берилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.