"Шабаб Ал-Аҳли" финалда ғалаба қозонди. Машариповдан "Паненка" услубида гол!

"Шабаб Ал-Аҳли" финалда ғалаба қозонди. Машариповдан "Паненка" услубида гол!
Форс кўрфази кубоги финал учрашуви бўлиб ўтди. \"Шаржа\" ўйингоҳида кечган баҳсда \"Шабаб Ал-Аҳли\" пенальтилар сериясида \"Ал-Наср\" устидан ғалаба қозонди.

Финални Жалолиддин Машарипов асосий таркибда бошлаб, тўлиқ ҳаракат қилди. Одил Ҳамробеков эса захирада қолдирилди.

Учрашувнинг асосий дақиқасида жамоалар 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Сўнгра ғолиб пенальтилар сериясида аниқланадиган бўлди. Серияни икки жамоа ҳам муваффақиятсиз бошлаганига қарамай, омад Машарипов жамоасига кулиб боқди. Жалолиддин жамоасининг сўнгги голига муаллифлик қилди. У 11 метрлик зарбани \"Паненка\" услубида ижро этди.

Унда \"Шабаб Ал-Аҳли\" жамоасининг пенальтилар сериясидаги ғалабаси кузатилди. Қайд этиш керак, Жалолиддин Машарипов учрашувда тўлиқ ҳаракат қилиб, пенальтилар сериясида гол урган бўлса, Одил Ҳамробеков майдонга туширилмади.

\"Шабаб Ал-Аҳли\" - \"Ал Наср\" 0:0 (пен. серия 5:4)

Пенальтилар:
Карлос Эдуардо (ноаниқ, 0:0), Тозе (ноаниқ, 0:0), Ҳамдан ал-Камолий (1:0), Габриэль Валентини (1:1), Игорь Жезус (ноаниқ, 1:1), Себастьян Таглиабюэ (1:2), Муҳаммад Жума (2:2), Маҳмуд Ҳамис (2:3), Юсуф Жобир (3:3), Райан Мендес (ноаниқ, 3:3), Абдулазиз Санқур (4:3), Яқуб ал-Балуши (4:4), Жалолиддин Машарипов (5:4), Муҳаммад Айид (ноаниқ, 5:4).

\"Шабаб Ал-Аҳли\": Мажид Носир, Волид Аббос (Юсуф Жобир, 56), Абдулазиз Ҳусайн, Муҳаммад Марзуқ, Ҳамдан ал-Камоли, Карлос Эдуардо, Мажид Ҳассан, Федерико Картабия (Абдулазиз Санқур, 87), Абдуллоҳ ал-Нақби (Муҳаммад Жума, 69), Жалолиддин Машарипов, Игорь Жезус.

\"Ал Наср\": Аҳмад Шамбих, Маҳмуд Хамис, Муҳаммад Айид, Саид Сувайдан, Глаубер, Райан Мендес, Тариқ Ҳассан, Мехди Абид (Габриэль Валентини, 90+1), Диа Саба (Яқуб ал-Балуши, 43), Тозе, Себастьян Таглиабюэ.
Четлатишлар: Муҳаммад Марзуқ (82), Глаубер (36).

Ҳамюртларимизни чемпионлик билан табриклаймиз!
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.