Кечаги ўйинда Шомуродов Роналду билан бир хил балл олди

Кечаги ўйинда Шомуродов Роналду билан бир хил балл олди
Кеча Италия А Серияси 30-туридан ўрин олган бир неча учрашув бўлиб ўтди. Улардан бирида биз ўйинларини кузатиб бораётган \"Женоа\" клуби амалдаги чемпион \"Ювентус\" майдонига сафар қилди. Якунда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Италия футболини ёритишга ихтисослашган энг машҳур нашрлардан бири \"La Gazzetta dello Sport\" ушбу беллашувдан кейин ўз талқинига кўра футболчиларга қўйилган балларни эълон қилди. Элдор Шомуродов унда 5 баллга лойиқ кўрилди.

Қизиғи, туринликлар юлдузи Криштиану Роналду ҳам айнан шунча баҳога эга бўлди. Мазкур учрашувда португалиялик ҳужумчи тўлиқ ҳаракат қилди. Эътиборлиси, ҳамюртимиз 63-дақиқада Горан Пандев ўрнига майдонга туширилганди.

Маълумот учун, генуяликлар турнир жадвалида 13-поғонани банд этган. Легионеримиз ушбу жамоа таркибида ички биринчиликда 3 та гол ва 1 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.
Кечаги ўйинда Шомуродов Роналду билан бир хил балл олди
Кечаги ўйинда Шомуродов Роналду билан бир хил балл олди
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.