Машариповнинг ассистлари АГМКни сўнгги ўринга тушириб юборди

Машариповнинг ассистлари АГМКни сўнгги ўринга тушириб юборди
Осиё Чемпионлар Лигаси 4-туридан ўрин олган \"Шабаб Ал-Аҳли\" - АГМК ўйини ўз ниҳоясига етди. Учрашув дубайликларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, вакилларимиз тезкор 2 гол ўтказиб юборганига қарамай, унга тезкор жавоб беришга муваффақ бўлишди, бироқ Машариповнинг саъй-ҳаракатлари эвазига киритилган гол барчасига деярли нуқта қўйди.

Голларга \"Шабаб Ал-Аҳли\" таркибида Суҳайл, Эдуардо ҳамда Алҳашми муаллифлик қилган бўлса, АГМКнинг ягона голи Шоҳрух Гадоев номига ёзилди.
Гуруҳдаги 2-ўйинда \"Истиқлол\" \"Ал-Ҳилол\"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.

\"Шабаб Ал Аҳли\" - АГМК 3:1
Голлар: Хариб Абдалла (3, 1:0), Карлос Эдуардо (11, 2:0), Шохруҳ Гадоев (14, 2:1), Аҳмад ал-Ҳашми (30, 3:1).

АГМК: 32.Суҳроб Султонов - 77.Дилшод Аҳмадалиев (20.Мирғиёз Сулаймонов, 35), 8.Бобур Йўлдошев, 7.Сардор Раҳмонов, 2.Акром Комилов - 23.Йован Жокич, 17.Санжар Турсунов (5.Дилшод Жўраев, 74), 4.Миржамол Қосимов (22.Санжар Шоаҳмедов, 46) - 94.Элвин Фортес (21.Санжар Жумабоев, 52), 18.Александр Касьян, 28.Шоҳруҳ Гадоев (10.Ҳусниддин Ғофуров, 46).
Захира: 1.Ботирали Эргашев - 9.Зафар Полвонов, 11.Мурод Тошматов, 15.Аббос Отахонов, 19.Шероз Жалолов.

\"Шабаб Ал Аҳли\": 55.Мажид Носир, 2.Салмин Ҳамис, 3.Карлос Эдуардо (4.Муҳаммад Марзуқ, 76), 5.Волид Аббос, 7.Жалолиддин Машарипов, 15.Абдалла Ал Нақби, 34.Хариб Абдалла (22.Яҳё Ал Гассани, 90+1), 36.Ҳамдан Ал Камоли, 62.Абдулазиз Санқур, 77.Аҳмед Ал Ҳашми, 88.Мажид Ҳассан.
Захира: 17.Ҳассан Ҳамза, 9.Абдулазиз Ҳайкал, 21.Муҳаммад Жобир, 30.Муҳаммад Жума, 66.Сауд Абулразоқ, 78.Ейд Ҳамис, 99.Игорь Жесус, Аҳмад Жамил.
Огоҳлантириш: Мажид Носир (15), Сардор Раҳмонов (28), Санжар Турсунов (41), Волид Аббос (90).
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.