Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди

Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида (-76,2 кг) фаолиятини олиб бораётган ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев 19 июнь куни Американинг Техас штатида ўтказиладиган бокс оқшомида рингга кўтарилади. Ўша куни Мелиқўзиевга WBC рейтингида 12-ўринда бораётган америкалик Габриэль Росадо рақиблик қилади.
Росадо фаолияти давомида 39 та жанг ўтказиб, уларнинг 25 тасида ғалаба қозонган (14 нокаут). Шу билан биргаликда, унинг ҳисобида 1 дуранг ҳам бор. Росадонинг мағлубиятлари сони 13 тани ташкил қилса-да, Геннадий Головкин, Жермал Чарло, Дениэль Жейкобс каби юқори даражадаги боксчиларга қарши жангда имкониятни бой берганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Росадо фаолияти давомида 39 та жанг ўтказиб, уларнинг 25 тасида ғалаба қозонган (14 нокаут). Шу билан биргаликда, унинг ҳисобида 1 дуранг ҳам бор. Росадонинг мағлубиятлари сони 13 тани ташкил қилса-да, Геннадий Головкин, Жермал Чарло, Дениэль Жейкобс каби юқори даражадаги боксчиларга қарши жангда имкониятни бой берганди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













