«Бавария» қаторасига тўққизинчи марта Германия чемпиони бўлди

Фото: «Football24.ru»
Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси муддатидан аввал Германия футбол чемпионати жорий мавсуми ғолибига айланди. Ўз уйида Дортмунднинг «Боруссия»сига ютқазиб қўйган (2:3) асосий таъқибчи — «Лейпциг» мюнхенликларнинг чемпион бўлишида «ёрдамлашиб юборди».
«Бавария» қаторасига тўққизинчи марта Бундеслига чемпионлигини қўлга киритди. «Лейпциг» мавсум тугашига икки тур қолганида 64 очко тўплаб, «Бавария»дан етти очкога ортда қоляпти. Ҳанс-Дитер Флик жамоаси захирасидаги ўйинлар сони биттага кўп.
«Бавария» — Германия Бундеслигасининг мутлақ совриндори: чемпионликлари сони 31 тага етди. Иккинчи ўриндаги «Нюрнберг» ҳисобида тўққизта чемпионлик бор.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси муддатидан аввал Германия футбол чемпионати жорий мавсуми ғолибига айланди. Ўз уйида Дортмунднинг «Боруссия»сига ютқазиб қўйган (2:3) асосий таъқибчи — «Лейпциг» мюнхенликларнинг чемпион бўлишида «ёрдамлашиб юборди».
«Бавария» қаторасига тўққизинчи марта Бундеслига чемпионлигини қўлга киритди. «Лейпциг» мавсум тугашига икки тур қолганида 64 очко тўплаб, «Бавария»дан етти очкога ортда қоляпти. Ҳанс-Дитер Флик жамоаси захирасидаги ўйинлар сони биттага кўп.
«Бавария» — Германия Бундеслигасининг мутлақ совриндори: чемпионликлари сони 31 тага етди. Иккинчи ўриндаги «Нюрнберг» ҳисобида тўққизта чемпионлик бор.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













