Бугун "Женоа" вице-чемпионлик учун даъвогар клубни қабул қилади

Бугун "Женоа" вице-чемпионлик учун даъвогар клубни қабул қилади
Бугун Италия А Сериясининг 37-тури учрашувлари бўлиб ўтади. Ушбу кун дастуридан Элдор Шомуродов ҳаракат қиладиган \"Женоа\" клуби иштирокидаги ўйин ҳам ўрин олган. Ушбу турда генуяликлар \"Аталанта\"ни қабул қилади.

Айни пайтда турнир жадвалининг 2-поғонасида бораётган \"Аталанта\" кумуш медаллар учун 3 та рақибга қарши кураш олиб боряпти ва бу ўйин бергамоликлар учун жуда муҳим. \"Женоа\" эса ўтган турда \"Болонья\"га қарши беллашувдаги ғалаба билан келгуси мавсум А Серияда қолишни нақд қилиб қўйди.

\"Луижи Феррарис\" стадионида кечадиган баҳс Тошкент вақти билан 18:00 да старт олади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.