Шомуродов собиқ жамоасига ярим миллион евро ишлаб берди

Шомуродов собиқ жамоасига ярим миллион евро ишлаб берди
Футбол бўйича Италия А Сериясининг сўнгги, 38-турида «Женоа» 22 май, шанба куни «Кальяри» майдонига сафар қилди.

Шу куни ўзбекистонлик футболчи томонидан киритилган ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди ва “Женоа” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Эътиборлиси, \"Женоа\" ва \"Ростов\" ўртасидаги келишувга кўра, агар Элдор мавсум охиригача \"гол+пас\" тизимида 10 очко жамғарса, А Серия клуби рус жамоасига қўшимча 500 минг евро бонус тўлайди.

Эслатиб ўтамиз, “Женоа” Шомуродовни 2020 йилнинг 1 октябрь куни 7,5 млн евро эвазига сотиб олган эди.
Элдор ўтган давр мобайнида А Серияда ўз ҳисобига 8 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйди. Бу \"гол+пас\" тизимида 10 очко деганидир.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.