ЖЧ саралаши. Бугунги ўйин натижасида Ўзбекистон 3-ўринга тушиб кетиши мумкин

ЖЧ саралаши. Бугунги ўйин натижасида Ўзбекистон 3-ўринга тушиб кетиши мумкин
Қатар яшил майдонларида бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионати учун саралаш босқичи доирасидаги ўйинлар давом эттирилмоқда.

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўрин олган \"D\" гуруҳида 6-тур учрашуви бўлиб ўтади. Aутсайдер Фаластин Сингапурга қарши майдонга тушади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 23:00 да старт олиши режалаштирилган.

Мазкур ўйин олдидан Сингапур 7 очко тўплаган ҳолда, турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. Сўнгги поғонадаги Фаластин ҳисобида 4 очко мавжуд. Эслатиб ўтамиз, Фаластин устидан қозониладиган ғалаба Сингапурни 2-ўринга олиб чиқиши мумкин.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.