ОФКдан чемпионлар лигаси бўйича расмий баёнот

ОФКдан чемпионлар лигаси бўйича расмий баёнот
Австралия клублари бу мавсум ОФК чемпионлар лигасида иштирок этмайдиган бўлишди. Шу боис ОФК ташкилий қўмитаси йиғилиш ўтказиб, бу борада янги қарор қабул қилди.

Хабарингиз бор, ОЧЛ Шарқ минтақасининг иккита гуруҳ ўйинлари Тошкентда ўтказилади. Ўйинлар \"Бунёдкор\" ва \"Локомотив\" стадионларида ташкил этилади.

23 июнь куни \"Локомотив\" стадионида Жанубий Кореянинг \"Тэгу\" ва Таиланднинг \"Чианграй Юнайтед\" клублари ўртасида плей-офф баҳси бўлиб ўтиши лозим эди. Бироқ \"H\" гуруҳидан жой олган Австралиянинг \"Сидней ФК\" клуби мусобақада иштирок этишдан бош тортгани сабаб плей-офф ўтказилмайдиган бўлди.

Бунинг натижасида Таиланд клуби гуруҳда \"Сидней ФК\" ўрнини эгаллади ҳамда Жанубий Кореянинг \"Тэгу\" жамоаси тўғридан тўғри \"I\" гуруҳига йўл олди. Эслатиб ўтамиз, мазкур икки гуруҳ беллашувлари 25 июнь - 11 июль оралиғида Тошкентда ўтказилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.