Шомуродов "Рома"даги кетма-кет иккинчи ўйинида гол урди (видео)

Шомуродов "Рома"даги кетма-кет иккинчи ўйинида гол урди (видео)
\"Рома\" клуби сафига бориб қўшилган легионеримиз Элдор Шомуродов навбатдаги ўртоқлик учрашувини асосий таркибда бошлади. Марокашнинг \"Ража\" жамоасига қарши кечган баҳсда римликлар 5:0 ҳисобида зафар қучди.

Дастлаб, ҳимоячилардан қочиб кетган Шомуродов ҳисобни очди. \"Бўрилар\"нинг қолган голларини Манчини, Мхитарян, Керлес Перес ҳамда Борха Майораль киритди. Шунингдек, Элдор Мхитаряннинг голига ассистентлик вазифасини бажарди ва 59-дақиқада захирага олинди.

Энди Жозе Моуриньо шогирдлари 22 август куни \"Фиорентина\"га қарши ўйин билан А Серия янги мавсумини бошлайди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.