Сречко Катанец ва Равшан Эрматов "Насаф" - "Аҳал" учрашувини стадиондан кузатди

Сречко Катанец ва Равшан Эрматов "Насаф" - "Аҳал" учрашувини стадиондан кузатди
Кеча Равшан Эрматов ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийлигига номзод Сречко Катанец Қашқадарёга ташриф буюриб, вилоятдаги футбол клублар ва уларнинг базаларини кўздан кечиришди.

Словениялик мутахассис “Насаф” U-21 ва U-18 жамоалари қароргоҳида клуб мураббийлари билан юртимиз футболи ҳамда ёш футболчиларнинг потенциали хусусида суҳбатлашди, келажакда ўзаро ҳамкорликда фаолият олиб боришга ишонч билдирди.
Сречко Катанец ва Равшан Эрматов "Насаф" - "Аҳал" учрашувини стадиондан кузатди
Шундан сўнг, Равшан Эрматов ва Сречко Катанец ОФК кубогининг Марказий минтақаси финал учрашуви доирасидаги “Насаф” — “Aҳал” жамоалари ўртасидаги баҳсни стадиондан кузатиб боришди.

“Марказий” стадионда Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев словениялик мутахассисга миллий урф-одатларимизга хос меҳмондўстлик кўрсатди.
Сречко Катанец ва Равшан Эрматов "Насаф" - "Аҳал" учрашувини стадиондан кузатди
Қолаверса, вилоят ҳокими ЎФA Фахрийлар кенгаши раиси Тўлаган Исоқовни куни кеча эълон қилинган “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан муборакбод этди.
Сречко Катанец ва Равшан Эрматов "Насаф" - "Аҳал" учрашувини стадиондан кузатди
Маълумки, Қашқадарё футболи ривожига ҳисса қўшиб келаётган таниқли мутахассис Сергей Кучеренко яқинда 60 ёшни қаршилади. Равшан Эрматов ЎФA номидан Кучеренкога ташаккурнома ва эсдалик совғаси топширди.
Сречко Катанец ва Равшан Эрматов "Насаф" - "Аҳал" учрашувини стадиондан кузатди
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.