Қашқадарёлик паралимпиячиларга Президент совғаси — Gentra автомобиллари топширилди

Қашқадарёлик паралимпиячиларга Президент совғаси — Gentra автомобиллари топширилди
Фото: «Дарё»
Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида Токио-2020 Паралимпия ўйинларида вилоят шаънини ҳимоя қилган Олимпиаданинг кумуш медали совриндорлари — Асила Мирзаёрова ҳамда Довурхон Караматовларга Президент совғаси — Gentra автомобиллари топширилди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур тадбирда вилоят ҳокими Зоир Мирзаев иштирок этиб, Олимпиаданинг кумуш медали совриндорларига автомобиллар, Олимпиада қатнашчиси Нуриддин Давлатовга эса 20 миллион сўм пул мукофотини топширган.
Қашқадарёлик паралимпиячиларга Президент совғаси — Gentra автомобиллари топширилди
Фото: Фарруҳ Файзиев
Қашқадарёлик паралимпиячиларга Президент совғаси — Gentra автомобиллари топширилди
Фото: «Дарё»
«Дарё»нинг қўшимча қилишича, Довурхон Караматов ўзига берилган Gentra автомобилини жамоатчилик олдида отасига топширган.
Қашқадарёлик паралимпиячиларга Президент совғаси — Gentra автомобиллари топширилди
Фото: «Дарё»
Тадбирда таъкидланишича, Давурхон Кароматов ҳамда Асила Мирзаёроваларга Президент фармони билан «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони ҳам берилган.
Қашқадарёлик паралимпиячиларга Президент совғаси — Gentra автомобиллари топширилди
Фото: «Дарё»
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Токио—2020 Паралимпиадаси совриндорларига Tahoe, Traverse, Trailblazer автомобиллари ва Тошкент шаҳридан уйлар топширилгани хабар берилганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.