"Верона" - "Рома" учрашувида Элдор Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

"Верона" - "Рома" учрашувида Элдор Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?
Италия чемпионати 4-турида \"Рома\" сафарда \"Верона\" билан куч синашди. Беллашувда римликлар кутилмаганда имкониятни бой беришди.

Дастлаб Пеллегрини 36-дақиқада ҳисобни очганди. Меҳмонларнинг бу голига мезбонлардан Барак 49 ва Капрари 54-дақиқада иккита билан жавоб қайтарди. Орадан кўп ўтмай Илич ўз дарвозасини ишғол ққилиб меҳмонларнинг ишини осонлаштирганди. Бироқ Фараони 63-дақиқада жамоасига ғалаба келитувчи гол муаллифига айланди.

Учрашувни ҳамюртимиз Элдор Шомуродов асосий таркибда бошлади ва 66-дақиқада алмаштирилди. Шу тариқа, ҳужумчимиз илк А Серияда \"Рома\"нинг асосий таркибига киритилди.

Статистика билан шуғулланувчи whoscored.com нашри ушбу баҳсда қатнашган футболчиларнинг ўйинини баҳолади. Элдор Шомуродов жамоасидаги энг паст олган 3 футболчидан бири бўлди.
"Верона" - "Рома" учрашувида Элдор Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.